2020 йилга бориб Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари 9,5% ўсади

Дата: 13:34, 26-12-2014.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – 2019 йилда Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари 2014 йилдагига қараганда 9,5% ўсиб, $3,4 млрдга етади, дея хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) Strategic Defense Intelligence консалтинг фирмасининг пайшанба куни эълон қилинган маърузасига асосланган ҳолда.

2010-2014 йилларда Ўзбекистонда ҳарбий-саноат комплекси харажатлари 11,7% ўсиб, $2,2 млрдга етган, дейилади “Ўзбекистон ҲСКнинг келажаги – бозорнинг қизиқарлилиги, рақобатбардошлилиги ва 2019 йилгача прогнозлар” номли маърузада.

Strategic Defense Intelligence экспертларининг прогнозларига кўра, 2015 йилда  Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари $2,4 млрд. атрофида бўлади, деб тахмин қилинмоқда.

“Ўзбекистондаги ҳарбий харажатлар энг яхши ҳимоя тизимларини харид қилиш ва террористик таҳдидларга қарши курашга боғлиқ бўлади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Илгари ОАВ Ўзбекистоннинг оғир қуроллар ва авиация тизимлари Россия ҳисобига тўлдирилаётганлиги ҳақида хабар қилган эдилар. Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистонда ўз контингентини сақлаб турган НАТОга аъзо мамлакатлардан ҳам нохарбий жиҳозлар сотиб олишни фаоллаштирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: