2020 йилга келиб Сирдарё вилоятига ичимлик суви етказиб бериш 88% дан зиёдни ташкил этиши мўлжалланган

Дата: 10:37, 19-07-2019.

Тошкент. 19 июль. ЎзТАГ – 2020 йилга келиб Сирдарё вилоятига ичимлик суви етказиб бериш 88% дан зиёдни ташкил этиши мўлжалланган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 июль куни Сирдарё вилояти Ховос туманига ташриф буюрди.

"Бу ерда 760 хонадон учун 30 та беш қаватли уйлар барпо этилмоқда, улардан 600 таси арзонлаштирилган нархда. Туман марказида маҳаллий ҳокимият ва бошқарувнинг янги бинолари, таълим ва маданият муассасалари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилмоқда", - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Ш.Мирзиёев локализация даражасини ошириш ва қурилишда ишлатиладиган материаллари таннархини келажакда янада камайтириш зарурлигини таъкидлади. Урбанизация тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда туманни ривожлантиришни пухта режалаштириш, коммуникация тармоқларини қуриш, аҳолини ишга жойлаштириш ва бўш ерлардан самарали фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.

"Бу ернинг ўзида Сирдарё вилоятида сув таъминоти тармоғини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Сўнгги йилларда 1 минг 164 километр сув қувурлари ётқизилгани, 57 сув таъминоти станцияси ва бошқа иншоотлар қурилгани қайд этилди. Натижада бу ва келгуси ишлар самарасида вилоят аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 2020 йилнинг бошига қадар 88% дан зиёдга етказиш мўлжалланмоқда", - дейилади хабарда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари туман марказининг яшаш шароитлари билан танишди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: