2020 йилгача Ўзбекистон текстиль тармоғини модернизация қилишга $918 млн йўналтиради
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 2015-2019 йилларда “Ўзбекенгисаноат” давлат-акционерлик компанияси (ДАК) текстиль тармоғини модернизация қилишга $918 млн йўналтиради, деб хабар берди компания техник сиёсат ва прогнозлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Дилбар Муҳаммедова.
“2020 йилга қадар қиймати $918 млнлик 56 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Уларнинг 21таси хориж капитали иштирокида йўлга қўйилади”, - деди Д.Муҳаммедова чоршанба куни пойтахтда очилган “TextileExpo Uzbekistan-2015” кўргазмаси доирасида.
Унинг сўзларига кўра, йил охиригача тармоқда умумий қиймати $230 млнлик 33 лойиҳа якунига етказилади.
“Бугунда Ўзбекистонда пахтани ички қайта ишлаш ҳажми 50% етди, бу 480 минг тоннани ташкил этиб, биз ушбу кўрсаткични кўпайтириб борамиз”, - деди “Ўзбекенгисаноат” вакили.
Д.Муҳаммедова ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишга доир 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастурга мувофиқ ушбу муддатда пахта толасини ички қайта ишлаш ҳажмини 70%, текстиль ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини ўртача 1,8 мартага кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 млн тонна пахта етиштирилиб, 1-1,2 млн тонна пахта толаси олинади.
Бундан олдинрок 27-30 май кунлари Тошкентда “Текстиль саноати – TextileExpo Uzbekistan 2015” халқаро кўргазмаси ўтказилаётгани, унинг доирасида “Мода ва Дизайн – 2015” халқаро фестивали ташкил этилиши ҳақида хабар қилинган эди.