2020 йилгача “Ўзбекнефтегаз” янги “Коммунал” ахборот тизимлари мажмуини ишга туширади

Дата: 11:45, 16-04-2014.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – 2016-2020 йилларда “Ўзбекнефтегаз” Миллий Холдинг компанияси янги “Коммунал” ахборот тизимлари мажмуини яратиш лойиҳасини амалга оширади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Яқинда компания лойиҳани амалга ошириш графигини тасдиқлади. “Биллинггаз” (жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинган газ учун ҳисоб-китоблар) ва “Фосса” (юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган газ учун ҳисоб-китоблар) тизимларининг имкониятлари кўпайтирилмоқда. Ушбу икки тизим “Коммунал” таркибига киради.
2014 йил мартида “Ўзтрансгаз” АК веб-порталининг асос функционали ишлаб чиқилди. Айнан у орқали истеъмолчилар юқоридаги келтирилган икки тизимдан фойдаланадилар.
Жорий йил охирига қадар ушбу тизимларнинг функционалини кенгайтириш, тўлов тизимлари кўламини ошириш, мамлакат ҳудудида турли тўлов тизимларидан фийдаланиш имкониятлари ҳам кенгайтирилади. Айни пайтда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида МХК томонидан аризаларни кўриб чиқиш, раҳбарият қабулига ёзилиш ва вакансиялар ҳақида маълумотлар хизматлари жорий этилди.
Жорий йилнинг 2 чорагида эса аҳоли ва юридик шахслар учун табиий газ истеъмоли ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳақида маълумот олиш хизмати жорий этилиши режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: