2020 йилнинг баҳоридан бошлаб Ўзбекистонга индукцион печларни ва камераларини олиб киришда янги талаблар кутилмоқда

Дата: 14:35, 17-12-2019.

Тошкент. 17 декабрь. ЎзТАГ – 2020 йил баҳоридан бошлаб Ўзбекистонга индукцион печларни ва камераларини олиб киришда янги талаблар кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Қарорга мувофиқ (ҳукуматнинг “Қурилиш мақсадларида ишлатиладиган металл буюмлар сифати ва хавфсизлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги –ЎзТАГ) 2020 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига ишлатилган индукцион печ ва камераларни (код ТН ВЭД 8514 20 1000), божхона расмийлаштируви пайтида 3 йилдан ошиб кетганда олиб кириш тақиқланади. Божхона расмийлаштируви пайтида импорт қилинган индукцион печ ва камераларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун ишлаб чиқарувчининг техник паспорти тақдим этилади, унда ускунанинг чиқарилган санаси ҳақида тегишли маълумотлар кўрсатилган", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, 2020 йилдан бошлаб, қора металл прокат ишлаб чиқаришда ишлатиладиган индукцион печлар ва камераларга нисбатан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

Шунингдек, 2020 йил 15 январга қадар қурилиш мақсадларида металлга ишлов берадиган корхоналар фаолиятини улар томонидан белгиланган сифат ва хавфсизлик стандартларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилади.

2020 йилнинг 1 мартига қадар металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш бўйича синов лабораторияларини модернизация қилиш чоралари кўрилади.

Сурат манбаи: spot.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: