2020 йилнинг февраль ойида Тошкентда велосипед кўчалари ва шосселарини қуриш лойиҳаси тақдим этилади

Дата: 13:38, 17-12-2019.

Тошкент. 17 декабрь. ЎзТАГ – 2020 йилнинг февраль ойида Тошкентда велосипед кўчалари ва шосселар қуриш лойиҳаси тақдим этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тошкент шаҳар ҳокимлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва Германиянинг Planungsburo VAR+ бюроси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда пойтахтдаги велосипед йўлларига бўлган талаб ва уларни шаҳар йўлларида ташкил этиш имконияти муҳокама қилинди", - дея хабар беради пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, велосипед йўллари қурилиши билан бир қаторда олий ўқув юртлари, корхона ва ташкилотлар, вокзаллар, банд кўчалар, кўп қаватли турар жойлар, метро станциялари ва майдонлар яқинида велосипед паркларини ташкил этишни назарда тутиш керак, шунингдек, велосипед йўллари узилиб қолмаслиги ва болалар учун хавфсиз бўлиши кераклигини ҳисобга олиш керак.

ЕХҲТ ва шаҳар ҳокимлигининг келишувига биноан велоспед йўлларини қуриш концепциясини ишлаб чиқиш ва велошэринг фаолиятини ташкил этиш режалаштирилган. Германиялик ҳамкорлар тегишли режа тузадилар ва уларни ўзбекистонлик ҳамкасблар билан биргаликда такомиллаштирадилар.

"2020 йил февраль ойида тақдимоти режалаштирилган лойиҳани ишлаб чиқиш ҳозирдан бошланди", - деб қайд этилади хабарда.

Сурат манбаи: tashkent.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: