2021 йилга қадар Ўзбекистон автомобиль тармоғида қиймати $835 млнлик 51 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 18:09, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – 2021 йилга қадар Ўзбекистон автомобиль тармоғида қиймати $835 млнлик 51 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президент қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш дастурида қиймати $835 млнлик 51 инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда”, - дейилади давлат раҳбарининг “2017-2021 йилларда автомобиль саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарори матнида.

Хужжатга мувофиқ, хусусан, иккита янги турдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ва амалдаги енгил автомобиль, автобусларни модернизация қилиш, янги тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, юқоридаги дастурни амалга ошириш 2021 йилга бориб товар ишлаб чиқариш ҳажмининг 3 бараварга ортишига, импортнинг ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатини 12,5% етказишга, тармоқда бандлар сонининг 29,4 минг кишигача кўпайтиришга кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: