2021 йилга бориб ҳам Ўзбекистон газ қазиб олиш ҳажмини 66 млрд куб. м, суюқ углеводородлар қазиб олишни 3,5 млн тонна ҳажмида сақлаб қолади
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – 2021 йилга бориб ҳам Ўзбекистон газ қазиб олиш ҳажмини 66 млрд куб. м, суюқ углеводородлар қазиб олишни 3,5 млн тонна ҳажмида сақлаб қолади, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) “Ўзбекнефтегаз” МХК бошқаруви раиси Шокир Файзуллаевга асосланган ҳолда.
“Қазиб олишнинг ушбу ҳажмлари хом-ашё заҳиралари ўсиши, шунингдек, энергияни тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва муқобил қувват матбаларидан ёқилғи ишлаб чиқариш ҳисобига ички истеъмолнинг камайиши ҳисобига қўллаб-қувватланади”, - деб таъкидлади Ш. Файзуллаев халқаро Oil Gas Uzbekistan-2014 кўргазмаси доирасида Тошкентда очилган конференция чоғида.
Холдинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон нефтегаз саноатини ривожлантиришнинг 2013-2020 йилларга мўлжалланган концепцияси углеводородлар заҳирасининг 622,8 млн тонна углерод ёқилғисига ўсишини кўзда тутади. Хусусан, табиий газ заҳираларини 488,5 млрд куб. мга, суюқ углеводорлар заҳирасини 41,7 млн тоннага ошириш режалаштирилмоқда.
“Ўзбекнефтегаз” МХК қувватлари айни пайтда йилига 70 млрд куб. м табиий газ ва 8 млн тонна суюқ углеводородлар қазиб олишга имкон беради. Айни пайтда Ўзбекистондаги ички истеъмол 1,3 марта ўсиб, йилига 50 млрд куб. м.ни ташкил қилган.
Ўзбекистонда суюқ углеводородлар қазиб олиш 2012 йилда 2011 йилга солиштирганда 11,6% камайиб, 3,165 млн тоннани, табиий газ қазиб олиш 0,2% озайиб, 62,9 млрд куб. м.ни ташкил этган. 2013 йил якунлари бўйича маълумотлар ҳали элон қилингани йўқ.