2021 йилга бориб ТАТУ дунёнинг TOP-1000 энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига кириши керак
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Unitel МЧЖ олдига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини 2021 йилга бориб дунёнинг энг яхши олий таълим муассасалари ТОП-1000гига киритиш вазифаси қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу 30 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Unitel МЧЖ ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандумда акс этган.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда ахборот-коммуникациялари технологияларини ривожлантириш учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган.
Хужжат, шунингдек, телекоммуникация соҳаси, digital ва ИТ-секторларни ривожлантириш ҳамда бу йўналишларда дунё стандартлари асосида касбий малакаларни оширишда ҳамкорлик қилишни кўзда тутади.
ТАТУда таълимий дастурларни актуаллаштириш ва уларни жадал ривожланиб бораётган соҳа талабларига мослаштириш мақсадида талабаларни ўқитишда дунёнинг етакчи мутахассисларини жалб қилиш, битирувчиларни сертификатлаш режалаштирилган.