2021 йилга бориб ўзбек газининг асосий экспортчиси Хитой бўлади

Дата: 17:15, 10-10-2014.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – 2021 йилга бориб Хитой ўзбек газининг асосий экспортчисига айланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тахмин яқинда “РИА “Новости” манбаси томонидан эълон қилинди. “2021 йилда ўзбек газининг асосий экспорт йўналиши Хитой бўлади”, - деб аниқлаштирди манба.

Бунинг асосий сабаби Россияда газга талабнинг пасайишидир, шу туфайли Ўзбекистон Хитойга газ етказиб беришни кўпайтиради.

Эксперт баҳоларига кўра, 2015 йилда Хитой 2013 йилдаги 6 млрд куб. метр газ ўрнига 10 млрд куб. метр зангори олов сотиб олади.

Агентлик манбасининг баҳоларига кўра, яқин 5-6 йил орасида Ўзбекистоннинг газ бўйича экспорт имкониятлари йилига 15-16 млрд куб. метрдан кўп бўлмайди, бу эса асосий харидорларни зарарсиз алмаштиришга имкон беради.

Эслатиб ўтамизки, яқинда хорижий ОАВ “Газпром” яқин орада Туркманистон ва Ўзбекистондан газ харид қилишни бутунлай тўхтатиши мумкин ва амалдаги газ етказиб беришга доир ҳукуматлараро келишувларни бекор қилишни режалаштираётганлиги ҳақида хабар қилган эди.

ЎзТАГ ҳозирги вазиятни таҳлил қилиб кўргач, “Газпром” томонидан ўзбек газини сотиб олиш масаласи очиқлигича қолмоқда, деган хулосага келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: