2021 йилга бориб Ўзбекистон 1700 кмдан зиёд автойўлларни қуради ва таъмирлайди

Дата: 11:59, 09-12-2016.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Яқин 5 йилда Ўзбекистонда умум фойдаланишдаги 1700 кмдан зиёд автойўлларни қуриш ва таъмирлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 10,4 минг кмдан ортиқ қишлоқ йўллари капитал ва жорий таъмир қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Ушбу вазифаларни бажариш учун Республика йўл жамғармаси ва “Ўзавтойул” компанияси фаолияти ва таркибини тубдан қайта кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, хорижий ширкатлар тажрибаси ва халқаро молия институтлари маблағини жалб этган ҳолда автойўлларни қуриш ишларини тубдан такомиллаштириш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида. 

Маълумот ўрнида, бугунда Ўзбекистон йўлларининг умумий узунлиги 184 минг кмдан зиёд. Автотрассалар барча жойларга етиб борган. Кейинги 15 йилда автомобиль транспортида юк ташиш ҳажмлари икки бараварга кўпайди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: