2021 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиётни модернизация қилиш ҳисобига ЯИМ ўсишини 8% таъминлашни режалаштирмоқда

Дата: 20:40, 08-01-2016.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – 2015-2020 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётни модернизация қилиш дастурлари ҳисобига ЯИМ ўсишини 8% таъминлашни режалаштирмоқда, деб хабар қилади Trend жума куни мамлакат Иқтисодиёт вазирлигина асосланган ҳолда.
“Биз яқин ўрта муддатда юқори қўшимча қийматли товарлар чиқаришни ташкил қилиш ҳисобига иқтисодиётни диверсификация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга киришдик”, - деди агентлик суҳбатдоши.  
Улар орасида у полиэтилен ва полипропилен чиқарувчи Устюрт газокимё мажмуи, Қашқадарё вилоятидаги синтетик ёқилғи заводи, олефинлар ишлаб чиқариш бўйича кимё мажмуи, пиролиз бензин заводи, автомобил саноати моделларини кенгайтириш кабиларни айтиб ўтди.
Ҳукуматнинг ҳисобларига кўра, режалаштирилган дастурларнинг амалга оширилиши 2021 йилга қадар саноат ишлаб чиқариш ўсиш суръатини ўртача 9% даражасида сайлашга имкон беради. Айни пайтд саноатнинг ЯИМ улуши 2014 йилдаги 24%дан 30% ўчиши зарур.
Агентлик суҳбатдоши ўтган йил бошида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “2015-2019-йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш Дастури”ни тасдиқлаганини эслатди.
Дастур билан яқин йилларда ишлаб чиқаришларни қуриш, модернизациялар, техник ва  технологик янгилаш бўйича қиймати $19,64 млрдлик 846 инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, қиймати $19,64 млрдлик 771 ишлаб чиқилган лойиҳалар ва қиймати $21,17 млрдлик 135 истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Хусусан,  электроэнергетикада мавжудаларини  модернизациялаш ва янгиларини яратиш ҳисобига электроэнергия ишлаб чиқариш 1,2 бараварга – 68,7 млн кВт.соатгача кўпайиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: