2021 йилга бориб Ўзбекистон қиймати $30,4 млрдлик нефтегаз лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда

Дата: 15:12, 18-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – 2021 йилга бориб Ўзбекистон қиймати $30,4 млрдлик нефтегаз лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Ушбу маълумотлар чоршанба куни Тошкентда очилган Global Oil&Gas Uzbekistan 2017 халқаро кўргазмасида очиқланди.

“Ўзбекнефтегаз” МХК маълумотига кўра, 1991-2016 йилларда тармоққа $30,7 млрд сармоя киритилди, бундан $17 млрддан зиёди тўғридан тўғри инвестиция ва кредитлардир.

Ҳозирда 2016-2020 йилларда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича умумий қиймати $30,4 млрдлик дастур амалга оширилмоқда. Дастур Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган бўлиб, нефтегаз тармоғини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган 78та лойиҳани ўз ичига олади.

Уларнинг энг аҳамиятлилари орасида Сурхондарё вилоятида газ қонларини қидириш ва уларда қазиб чиқаришни бошлаш бўйича “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги” газни қайта ишлаш мажмуасини қуриш, Шўртан газ-кимё мажмуаси базасида $3,7 млрдлик синтетик ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш, Жиззах вилоятида $2,2 млрдлик нефтни қайта ишлаш бўйича янги заводни ишга тушириш каби лойиҳалар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: