2021 йилга бориб Ўзбекистон кўмир ишлаб чиқаришни 4 бараварга кўпайтиради
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – 2021 йилга бориб Ўзбекистон кўмир ишлаб чиқаришни 4 бараварга кўпайтиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тармоқни модернизация қилиш ишлари якунлангач, кўмир ишлаб чиқариш 2013 йил якунларидаги 4,1 млн тоннадан 17,2 млн тоннагача кўпаяди.
2014 йил якунига қадар “Ўзбеккўмир” ДАК томонидан Тошкент вилоятидаги “Ангрен”кўмир конини модернизация қилиш лойиҳаси тайёрланади.
РИА Новости маълумотига кўра, лойиҳани амалга ошириш 2015 йилда бошланиши мумкин. Лойиҳанинг қиймати $150 млнлик иккинчи босқичидан кейин кўмир ишлаб чиқариш 11,5 млн тоннгача ошиши кутилмоқда. Модернизация ишлари 2 йилга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, “Ангрен”кўмир конини модернизация қилиш лойиҳасининг қиймати $162,2 млнлик биринчи босқичи 2013 йилда тугалланди. Бу кўмир қазиб олишни икки баравар – 6,4 млн. тоннагача кўпайтириш имконини берди.