2021 йилга бориб Ўзбекистонда 42 янги гидроэлектростанция қурилади

Дата: 14:45, 04-05-2017.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – 2021 йилга бориб Ўзбекистонда 42 янги гидроэлектростанция қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Бундан ташқари, 32 мавжуд ГЭСлар модернизация қилинади.

Ушбу режалар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Хужжатда таъккидланишича, ушбу чоралар корхоналар ва аҳолининг электроэнергияга талабини тўлиқ қондириши зарур.

ГЭСларни қуришда қайта тикланадиган экологик тоза қувват манбаларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади. Шунингдек, қурилиш ишларида мамлакат сув салоҳиятига оқилона муносабатда бўлиниб, мавжуд ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолишга ҳам эътибор қаратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: