2021 йилга бориб Ўзбекистонда табиий газни ҳисоб-китоб қилиш тизими тўлиқ компьютерлаштирилади

Дата: 16:46, 13-10-2015.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 2020 йил охирига бориб Ўзбекистонда табиий газни ҳисоб-китоб қилишнинг компьютерлаштирилган тизимини (ТГҲКТ) жорий қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзтрансгаз” АК маълум қилишларича, бугунга келиб дунёнинг ҳеч бир мамлакатида шу каби тизим жорий этишга муваффақ бўлинмаган. Турли давлатларда шу йўналишдаги синов лойиҳалари бор холос.

Мамлакат бўйича жами 3,5 млн атрофда ҳисоблагичлар ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ТГҲКТ таркибига маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш, ахборот технологиялари тизими, алоқа линиялари ва телекоммуникация ускуналари ҳам киради.

Ҳозирда “Ўзбекнефтегаз” МХК томонидан Тошкент ва пойтахт вилоятида табиий газни ҳисоб-китоб қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқишга тендер эълон қилинган.

Хусусан, пойтахтнинг Миробод туманида ушбу ТГҲКТ синовдан ўтказмоқда. Табиий газни ҳисоб-китоб қилишнинг автоматлаштирилган тизими Тошкент шаҳри ва вилоятида 2016 йилнинг охирига қадар жорий этиш ва 1 млн ҳисоблагич ўрнатиш режалаштирилган.

Кейинчалик, 2016-2017 йилларда ТГҲКТ мамлакатнинг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида жорий этилади. 2017-2018 йилларда эса Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида яратилади.

2020 йилнинг охиригача Қарақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ушбу тизим ишга туширилади.

“Ўзтрансгаз” АК бугунда 13,7 минг километрлик табиий газ қувури ва тармоқларидан фойдаланади. Улар орқали 4 миллион уй-жой ва қарийб 80 минг улгуржи истеъмолчига газ етказиб берилади. Шунингдек, компания 25 компрессор станцияси, 341 газ тақсимлаш станцияси ва 2 ер ости газ омборига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: