2022 йилгача Ўзбекистон қиймати $7,7 млрдлик кредитлар жалб қилишни режалаштирмоқда

Дата: 19:36, 20-01-2017.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – 2022 йилгача Ўзбекистон ҳукумати халқаро молия муассасаларининг қиймати $7,7 млрдлик кредитларини жалб қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу маблағларни 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Қарор лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистон халқаро молия муассасалари билан алоқаларни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Хусусан, 2016-2020 йилларда 27 лойиҳа доирасида Жаҳон банкининг $3 млрд маблағини жалб қилиш кўзда тутилган. 2016-2018 йилларда Осиё тараққиёт банки 25 лойиҳа учун мамлакатга $3,7 млрд ажратади, 2017-2019 йилларда Ислом ривожланиш банки турли лойиҳалар учун $1 млрд кредит беради.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилгача Хитой Эксимбанки, Корейс Эксимбанки, JICA, KOIСA, GIZ, Француз агентлиги ва бошқаларнинг грант ва кредитларини жалб қилиш бўйича иш олиб боради.

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама учун Норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: