2022 йилгача Ўзбекистонда 178 та спорт объекти қурилади, реконструкция қилинади ва таъмирланади

Дата: 15:54, 02-08-2019.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – 2022 йилгача Ўзбекистонда 178 та спорт объекти қурилади, реконструкция қилинади ва таъмирланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, ҳукуматнинг "2020-2024 йилларда республика болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди (№637, 31.07.2019 й.).

"Қарорга мувофиқ, 2020-2022 йилларда республика бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида жами 178 та спорт объекти қурилади, реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади. Бунинг учун 1148700 млн сўм маблағ ажратилади, умумтаълим мактабларида 52 та янги спорт зали қурилади, 89 таси реконструкция қилинади", - дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, 2019 йил 1 октабргача болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг намунавий лойиҳалари қайта кўриб чиқилади.

Сурат манбаи: schooltennis.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: