2022 йилги қишги Олимпиада Пекинда бўлиб ўтади

Дата: 16:53, 31-07-2015.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Халқаро олимпиа қўмитасининг Куала-Лумпурда (Малайзия) ўтказилган 128- сессиядаги яширин овоз бериш якунлари бўйича 2022 йилги XXIV Олимпиа ўйинлари ва XIII Паралимпиа ўйинларининг пойтахти қилиб Пекин шаҳри танланди.

Бу ҳақида Халқаро олимпиа қўмитасининг президенти Томас Бах тантанали равишда маълум қилди.

Эслатиб ўтамизки, Оқ Олимпиадани ўтказиш ҳуқуқи учун икки шаҳар – Алмати ва Пекин курашаётган эди.

Ўйинларни Алматида ўтказишнинг асосий афзалликлари сифатида 2011 йилдаги қишки Осиё ўйинлари ўтказиш тажрибаси, 2017 йилги қишги Универсиадани ташкил қилиш тажрибаси, ўйинларни ўтказиш учун инфраструктура объектларининг 70% тайёрлиги, олимпиада объектларининг бир жойда ихчам жойлашгани (олимпиа қишлоғидан 30 км в радиусда), қулай иқлим (қорнинг борлиги) ва бошқалар кўрсатилган эди.

Пекинда эса 2008 йилги Олимпиа ўйинларини ўтказиш тажрибаси, шаҳар спорт инфраструктурасининг ривожланганлиги, аҳоли қўллаб-қувватлашининг юқори даражаси кабилар келтирилган.

Алматида қишги Олимпиадани ўтказишга кетадиган тўғридан-тўғри сарф харажатлар $1,7 млрдга, билвосита харажатлар $4,5 млрдга баҳоланди. Ўйинларни ўтказишдан олинадиган даромадлар $3 млрд атрофида бўлиши тахмин этилмоқда.

Маълумки, ХОҚ 2022 йилги қишги Олимпиада ўйинлари пойтахтига $880 млн ажратади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: