2022 йилнинг охиригача “Ипотека-банк”нинг устав капиталидаги давлат улуши 50% дан ҳам камаяди

Дата: 13:46, 28-06-2019.

Тошкент. 28 июнь. ЎзТАГ – 2022 йилнинг охиригача “Ипотека-банк”нинг устав капиталидаги давлат улуши 50% дан ҳам камаяди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Банкнинг устав капиталидаги давлат улуши 2022 йил охирига қадар 50 фоиздан камаяди", - дейилади "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкини Адлия вазирлигининг Telegram-каналида жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарорида.

Банкни приватизация қилиш халқаро молия корпорацияси иштирокида амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, Ипотека-банк фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш учун 2020 йил охирига қадар қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади: кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолигига номзодлар давлат органлари ҳамда уларнинг раҳбарлари билан келишилмайди, кузатув кенгашининг янги таркиби давлат органлари раҳбарларининг иштирокисиз шакллантирилади, мустақил директорлар сони 5 нафарга етказилади ҳамда кузатув кенгаши раиси улар орасидан сайланади, кузатув кенгаши раҳбариятни шакллантиради ва банкнинг бозор амалиёти стандартлари ва эҳтиёжлари асосида раис ва бошқарув аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилайди, банк лойиҳаларни бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда кредит билан таъминлаш ва молиялаштириш масалалари бўйича қарорларни мустақил қабул қилади, банк маблағлари тижорат ташкилотлари устав капиталларига инвестиция ажратиш учун банк фаолиятига хос бўлмаган тарзда жалб қилинмайди.

Бунда Ипотека-банкнинг устав капиталидаги давлат улуши икки ой муддатда молия вазирлигига ҳақ олинмайдиган асосда ўтказилади.

Сурат манбаи: ugmkinfo.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: