2026 йилга бориб Тошкентнинг ҳар бир туманида 10тадан сузиш ҳавзалари қуриш режалаштирилмоқда
Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 2026 йилга бориб Тошкентнинг ҳар бир туманида 10тадан сузиш ҳавзалари қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Уларнинг бари энергия тежаш технологияларига эга бўлади.
Ушбу режалар Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги сузиш ҳавзалари фаолиятини янада такомилаштириш тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон пойтахтидаги бошқа сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Шу мақсадда масъул муассасаларга Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасларидаги барча сузиш ҳавзаларини инвентаризациядан ўтказиш топширилган. Унинг натижалари бўйича давлат-хусусий ҳамкорлиги шакли асосида фойдаланишга топшириладиган сузиш ҳавзалари рўйхати тузилади.
Сурат манбаи: https://bessarabia.in.ua/v-odesse-otkryt-bassejn-dlya-detej-s-ogranichennymi-vozvozhnostyami/


