2030 йилга қадар Гулистон шаҳри ҳудуди деярли 2 бараварга кенгаяди
Гулистон. 22 июн. ЎзТАГ - 2030 йилга қадар Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази Гулистон шаҳри ҳудуди деярли 77% кенгайиб, 2009,4 гектардан 3553,54 гектарга етади, деб хабар беради душанба куни ўзбек ОАВ.
Хусусан, gazeta.uz нашри маъумотларига кўра, 18 июн куни Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Гулистон шаҳрининг 2030 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланган.
Унга мувофиқ, Гулистоннинг марказий қисми реконструкция қилинади, экологик зарарли объектлар шаҳар четига чиқарилади, ҳудудлар ва транспорт йўллари комплекс кўкаламзорлаштирилади, шунингдек, барча зарур инженерлик коммуникациялари билан жиҳозланган янги турар жой массивлари қурилади.
Қурилишнининг биринчи навбатида (2020 йил) шаҳар аҳолиси сони 125 минг, кўзланган санага бориб (2030 йил сўнги) 140 минг кишига етиши режалаштирилмоқда. Айни пайтда Гулистон ҳудуди унинг таркибига Тошкент, Коробчи, Мевазор, Зарбдор поселкалари ва Гулистон ва Бовут туманлари бир қаватли иморатларининг қўшилиши ҳисобига ҳозирги 2009,4 гектардан 3553,54 гектарга етиши режалаштирилмоқда.
Бундан олдинроқ, жорий йилнинг мартида 12news.uz Гулистонинг бош режаси апрелда тасдиқланиши ҳақида хабар қилган эди.
“Хабарда “Хужжат билан бир ой муддат ичида Гулистон шаҳрининг 2030 йилгача бўлган бош режасини ҳукуматга белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этилишини тугаллаш кўзда тутилган. Бунда шаҳар дренаж тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратитиш режалаштирилмоқда”, - дейилган эди.
Маълумот ўрнида, Гулистон шаҳри Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази бўлиб, Мирзачўлнинг жанубий шарқий қисмида жойлашган. 1952 йилда шаҳар типидаги поселка мақомини олиб, Тошкент вилояти таркибига кирган. 1963 йилдан бошлаб янгидан ташкил этилган Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази бўлди. 1989 йилда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бирлаштирилиши муносабати билан Жиззах вилоят марказига айланди. 1990 йил 16 февралда Жиззах вилояти тикланганидан кейин Сирдарё вилоятининг маркази Жиззахдан Гулистонга ўтказилди.