2030 йилга қадар Ўзбекистон транспорт ривожига деярли $47 млрд тикиши зарур – эксперт
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Тармоқ ривожининг зарур суръатларини таъминлаш учун 2030 йилга қадар Ўзбекистон транспорт тармоғи ривожига киритилган инвестициялар миқдори $46,7 млрдни ташкил этиши зарур. Бу ҳақида Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар маркази лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Бахтиёр Эргашев баён қилди.
“Экспертларимизнинг прогноз ҳисоб-китоблари иқтисодий ўсишнинг жорий суръатлари йилига 8% миқдорда сақланиб қолган тақдирда, 2030 йилга қадар юк ташувлари ҳажми йилига ўртача 9,2% ўсиши керак”, - деди Б.Эргашев чоршанба куни “Ўзбекистон-Латвия-ЕИ мамлакатлари транспорт коридори: янги имконият ва истиқболлар” халқаро конференцияси доирасида.
Марказ экспертларининг баҳоларига кўра, кўрсатилган юк ташувлари ўсишини қўллаб-қувватлаш учун яқин 15 йилда юк ташувлари жисмоний ҳажмда 4,4 бараварга – 6,04 млрд тоннагача ўсиши лозим. Айни пайтда транспорт тармоғига инвестициялар ЯИМ нисбатан 2015 йилдаги 3,35%дан 2030 йилга бориб 4,6%гача ўсиши зарур.
Олдин хабар қилингани каби, 2015-2019 йилларда инфраструктурани ривожлантириш, транспорт ва коммуникацион қурилишни ривожлаштириш дастурига мувофиқ, Ўзбекистонда транспорт инфраструктурасига $10 млрд атрофида инвестиция киритилади.
Маълумот ўрнида, юқоридаги конференцияда ЕИ мамлакатлари ва Ўзбекистоннинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.
Конференция Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBIT) ва Бизнес-логистикани ривожлантириш ассоциацияси томонидан Латвия алоқалар вазирлиги ва ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган.