2030 йилга бориб Қумқўрғон шаҳри ҳудуди 1,354 гектаргача кенгаяди

Дата: 10:41, 03-07-2015.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – 2030 йилга бориб Қумқўрғон шаҳри ҳудуди 1,354 гектаргача кенгаяди. Ушбу кўрсаткичлар шаҳарнинг бош режасида кўрсатилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бош режа Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг 2015 йил 9 апрелдаги 97 сонли қарори билан тасдиқланган.

Қўмитадан хабар беришларича, 2030 йилга бориб Қумқўрғон шаҳри аҳолиси 40 минг кишига қадар кўпаяди.

Хусусан, бош режага мувофиқ шаҳар турар жой фонди 720 минг кв. метрга етади. Шунингдек, ижтимоий, инженер ва транспорт инфраструктурасини ривожлантириш ва шаҳар экологик ҳолатини яхшилаш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, Қумқўрғон шаҳри Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятидаги Қумқўрғон туманининг марказидир. Бу ерда Қумқўрғон темир йўл станцияси жойлашган бўлиб, у Термиз, Душанбе ва Ғузор линияларини боғлайди. Шаҳар мақоми Қумқўрғонга 1971 йилда берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: