2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳоли даромади жаҳондаги ўртача даромаддан юқори бўлган давлатлар қаторига киради – ТИВ раҳбари
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ - 2030 йилга бориб Ўзбекистон аҳоли даромади жаҳондаги ўртача даромаддан юқори бўлган давлатлар қаторига киради . Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеясининг Барқарор тараққиёт бўйича Нью-Йоркдаги саммитида баён қилди.
“Халқаро молия ташкилотлари баҳоларига кўра, бугунда (Ўзбекистон - ЎзТАГ) иқтисоди тезкор ривожланаётган давлатлар орасида 5-ўринда ва кейинги 10 йилда жаҳон иқтисодий таназзулига қарамасдан, ЯИМ ўсиш кўрсаткичлари ўртача 8% ташкил қилди”, - деб таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, “мустақил ривожланиш йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти 5,5 бараварга, аҳоли реал даромадлари 9 каррага ўсди. Аҳолининг ўртача яшаш умри 67дан 73 ёшга узайди, аёлларнинг ўртача умри эса 75 ёшни ташкил этди”.
“Аҳолининг ижтимоий ривожига давлат бюджети даромадларининг 60%, жумладан, таълимга 10-12% йўналтирилмоқда, ушбу харажатлар бюджет харажатлариинг 35% ташкил қилади”, - деб таъкидлади у.
А.Камиловнинг сўзларига кўра, асосий вазифа – Ўзбекистонни иқтисодиёти барқарор ривожланаётган демократик мамлактлар қаторига киритишдан иборатдир.