2030 йилга бориб Ўзбекистон кўмирнинг улушини 25% етказишни режалаштирмоқда

Дата: 17:55, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – 2019 йилга бориб Ўзбекистон кўмир қазиб олишни ўртача 5,4 млн тоннага, 2030 йилга бориб 14-15 млн тоннагача, кўмирнинг улушини 20-25% етказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори Шухрат Пўлатовга асосланган ҳолда.

“Соҳани ривожлантириш мақсадларида 2015 йилда “Ўзбеккўмир” марказлашган диспетчерлик назорати ва ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича автоматлаган тизимни жорий қилди. Қорақалпоғистонда, Андижон, Фарғона, Наманган, Хоразм ва Бухоро вилоятларида ҳудудий дистрибьюторлик марказлари ташкил этилди”, -  дейилади АЖ бош директори Шухрат Пўлатовнинг маҳаллий матбуотдаги мақоласида.

Шунингдек, “Шарғун” ва “Апартак” конларини ишлаш ҳам давом этмоқда. Ишлар якунлангач, “Апартак” конида қазиб олиш 1,3 каррага, “Шарғун” конида тахминан 45 мартага кўпайиши кутилмоқда.

Соҳани ривожлантириш дастури доирасида АЖ $182,8 млн маблағни ўзлаштирди. Бу маблағга 132 асосий ва 128 кўшимча техник воситалар сотиб олинди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳудудида топилган кўмирнинг умумий заҳиралари 3,3 млрд тоннага тенг. Фақат “Ангрен” конида 1,8 млрд, “Шарғун” ва “Бойсун” рудникларидаги қазиб олинаётган заҳиралар 45,9 млн тоннага тенг.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда, Навоий, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятлари кўмир конларини ўзлаштириш режалаштирилган.

 Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистонда йилига 3,65 млн тонна кўмир қазиб олинади. Унинг мамлакат саноатидаги улуши 5% ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: