2030 йилга бориб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқотли аҳоли сони 20% кўпаяди

Дата: 14:19, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – 2030 йилга бориб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқотли аҳоли сони 2014 йилдагига солиштирганда 20% кўпаяди (деярли 22 млн. киши), дейилади Жаҳон банки ва Германия халқаро ҳамкорлик агентлигининг (GIZ) чоршанба куни эълон қилинган биргаликдаги тадқиқотида.

“Иқтисодий фаол аҳоли улушининг ўсиш суръатлари сақланиб қолган ҳолда, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда ишчи кучи 3,9 млн. кишига кўпаяди”, - дейилади тадқиқотда.

Кўрсатилган ўсиш Ўзбекистонга ишчи кучи кўплиги бўйича Европа ва Марказий Осиёдаги иқтисодиёти ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатлар орасида бешинчи (Россия, Туркия, Украина ва Польшадан кейин) мамлакат бўлиш имконини беради.

Ўз навбатида, иш ўринлари сифати, Ўзбекистон ишчиларининг ярмидан кўпи норасмий тармоқда бандлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳамон безовталик туғдирмоқда.

Тадқиқот муаллифлари фикрига кўра, норасмий тармоқда банд бўлган ишчиларнинг кўпчилиги кўпинча такрорланадиган вазифаларни бажармоқда ва шу сабабли иш жойида янги уқув ва малакалар олмайди. Малакали ходимлар қидираётган расмий тармоқ корхоналари айнан шундай ишчилар топишда қийинчиликларга дуч келмоқдалар. Тадқиқотлардан бирига кўра, 73% корхоналарнинг раҳбарлари ишчиларнинг номувофиқ малакаларини бизнес юритишдаги тўсиқлардан бири сифатида кўради.

Расмий статистика маълумотларига кўра, 2014 йилда 31 млн. аҳолига эга бўлган Ўзбекистонда меҳнатга лаёқотли аҳоли сони (18-60 ёшдаги) 18 млн. киши атрофидани ташкил этган. 2014 йил якунлари бўйича аҳоли сони 0,94% ўсган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: