2030 йилга келиб Ўзбекистоннинг электроэнергияга бўлган эҳтиёжи 2 бараварга ўсиб, 105 млрд кВт. соатга етади

Дата: 09:21, 25-04-2014.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – 2030 йилга келиб Ўзбекистоннинг электр энергияга бўлган эҳтиёжи 2014 йилга нисбатан 2 бараварга ўсиб, 105 млрд кВт. соатга етади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Тошкентда энергетик ҳамкорлик бўйича бўлиб ўтган халқаро семинарда эълон қилинган маълумотларига асосланган ҳолда.
“Узоқ истиқболда саноатнинг 7%лик ўртача йиллик ўсиш суръатларини ҳисобга олганда, 2030 йилга келиб мамлакатнинг электр қувватига бўлган эҳтиёжи 2 бараварга ўсиб, 105 млрд кВт. соатга етади”, - дейилади семинар материалларида.
Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, юқорида қайд этилган эҳтиёжни қондириш учун Ўзбекистонда 2021 йилга келиб янги қувватлар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Натижада унинг ҳажми 850,5 МВтгача ўсади. Шу жумладан, иссиқлик энергетикасида – 640 МВт, гидроэнергетикада – 102,5 МВт, қуёш энергетикасида – 100 МВтгача. Айни пайтда Ўзбекистон энерготизимида 45 электростанция мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қуввати 12,4 минг МВт, шу жумладан, “Ўзбекэнерго”нинг 16 электростанцияси қуввати 12,04 минг МВт.
Ўзбекистонда элетроэнергия ишлаб чиқариш 2013 йилда 2012 йилга нисбатан 3,2% ошди ва 54,2 млрд кВт.соатни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: