2035 йилга бориб Ўзбекистон нефт экспортини тўхтатиб, Қозоғистондан ўтади

Дата: 14:56, 05-06-2014.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ - 2035 йилга бориб Ўзбекистон нефт экспортини тўхтатади ва иқтисодиёт ҳажми бўйича Қозоғистондан ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) эксперт Венг Хунгнинг World Pipelines журналидаги мақоласига асосланган ҳолда.
Муаллифнинг ёзишича, жорий асрнинг бошидан бери Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётлари йилига ўртача 19,7% тезлик билан ўсган. Хусусан, Қозоғистон ЯИМ 2000 йилдаги $18,3 млрддан 11 бараварга ўсиб, 2012 йилда $200 млрдга етди.
Муаллиф Осиё тараққиёт банкининг башоратига асосланган ҳолда кейинги 12 йил ичида $51 млрдга етган Ўзбекистон ЯИМ янада тезроқ ўсгани ҳолда 2035 йилга бориб ҳудуддаги энг йирик иқтисодиётга айланади, деб ҳисоблайди.
Ушбу ўсиш, асосан газнинг янги заҳиралари ва Хитой билан савдо ҳисобига таъминланади. Агарда Ўзбекистон йилига ўртача 6,4% ўсадиган бўлса, 2035 йилга келиб унинг ЯИМ $128 млрдга етади. Хунгнинг ёзишича, ОТБ АҚШнинг Энергетика бўйича ахборот бошқармасига асосланган ҳолда баён қилишича, Ўзбекистон газ қазиб олишни 2010 йилдаги 60 млрд куб метрдан 2015 йилга бориб 71 млрд куб метргача оширади. Бу кўрсаткич 2035 йилга бориб 80 млрд куб метрга етади.
Шу билан бирга Ўзбекистон ҳудуддаги энг аҳоли зич жойлашган мамлакатдир ва у 2035 йилдан кейин нефт экспорт қилишни тўхтатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: