2039 йилгача “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонга жами $8 млрд инвестиция киритади

Дата: 16:13, 11-12-2014.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 2039 йилгача россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси Ўзбекистонга жами $8 млрд инвестиция киритади. Бундан $3 млрдди сарф қилиб бўлинган бўлса, яна $5 млрд маблағ Қандим лойиҳасига тикилиши зарур, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўшимча $5 млрд инвестициялар ҳақида Ўзбекистонга расмий сафари пайтида РФ президенти Владимир Путин маълум қилди.

Гап Бухоро вилоятидаги “Ўзбекнефтегаз” билан биргаликда ўзлаштирилаётган газоконденсат кони ҳақида кетмоқда.

“ЛУКОЙЛ” раҳбари Вагит Алекперов бу компаниянинг янги инвестициялари эканлигини айтиб ўтди. 2004-2014 йилларда компаниянинг Ўзбекистонга киритган инвестициялари ҳажми $3 млрддан ошиқни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамизки, Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот газоконденсат конлари гуруҳини ўзлаштириш – Ўзбекистон ва Россиянинг ёнилғи-энергетика соҳасидаги энг йирик биргаликдаги лойиҳаларидан бўлиб, 2039 йилга қадар мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: