21-23 ноябрда Тошкентда биринчи вино фестивали бўлиб ўтади

Дата: 14:05, 05-11-2018.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – 21-23 ноябрда Тошкентда биринчи вино фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент ҳокимияти (маъмурият – ЎзТАГ) маълумотига кўра, “Вино санъати” биринчи вино фестивали Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ўтказилмоқда ва “Ўзшаробсаноат” АЖ томонидан ташкилий қўмита аъзолари кўмагида ташкил этилмоқда.

Маълум қилинишича, фестиваль янги виночилик истиқболларини кенгайтириш, хорижий мутахассислар ва виночилик, туристик ва бошқа иқтисодиёт соҳалари компанияларининг иштироки фаоллашуви ва ҳамкорлиги ривожланишининг бошланишига хизмат қилади.

Қайд этилишича, фестиваль доирасида “Виночилик ва вино узумчилигида инновацион технологиялар” биринчи халқаро илмий-техникавий конференцияси ҳам ўтказилади. Унда Россия, Италия, Болгария, Франция, Грузия ва бошқа мамлакатлардан етакчи мутахассислар иштирок этадилар.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашларича, фестиваль Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, ўзига хос маданияти ва санъати, халқи ижодиёти ва миллий ошхонасининг салоҳиятини очиб беради.

“Фестиваль 21-23 ноябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда бўлиб ўтади”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: http://grigoryev.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: