21-ҳафта бошига келиб Ўзбекистон Маркази банки миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 5,25 сўмга пасайтирди

Дата: 15:38, 24-05-2016.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 21-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Маркази банки миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 5,25 сўмга (2919,35) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга ($1га 2919,35 сўм) “қуйилади”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирди. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрда 14,93 сўмга, 29 декабрда 15 сўмга “пасайган” эди.

Ёз бошига келиб МБнинг миллий валютани аста-секин девальвациялаш сиёсати кўплаб саволларни туғдирмоқда. Улардан асосийси – сўм тушиши мумкин бўлган ва сўнгра барқарорлашиши мумкин бўлган энг қуйи нуқта қаерда, деган саволдир. Ҳозирча эса, на бундай нуқта, на МБ стратегиясининг ўзгариши кузатилмаяпти. Айни пайтда, бизнес юзага келган вазиятга мослашишга мажбур. Аммо буни қандай қилиш зарурлигини ҳеч ким билмайди.

Агар МБ сиёсати “қора бозор”га қандайдир таъсир қилганида бундай савол туғилмас эди. Аксинча, МБ курсни оширгани сайин, “қора бозор” ҳеч ким англамайдиган ўзига хос қонунлар асосида фаолият юритмоқда.

DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 16 май тошкент вақти билан соат 13.35да $1 эвазига 6550 сўм таклиф қилинган бўлса, соат 21.00да эса 6050 сўм таклиф этилган, 23 майда эса - 6130.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: