21 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда армияга чақирилувчилар икки босқичда тайёрланади

Дата: 12:23, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – 21 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда армияга чақирилувчилар икки босқичда тайёрланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги тартиб Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган Харбий-техникавий мутахассисликлар бўйича тайёргарликдан ўтувчи чақирилувчиларни тайёрлаш ҳақидаги низомга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу низом 2014 йилнинг 21 апрелидан кучга кирди.
Айни пайтда ҳарбий-техникавий мутахассисликлар бўйича тайёргарликдан ўтувчи фуқароларнинг машқларга келиши мажбурий ҳисобланади. Чақирилувчиларни тайёрлаш режаси ҳар йили 10 декабрга қадар мудофаа вазири томонидан тасдиқланади.
Тайёргарлик эса икки босқичда амалга оширилади: биринчи – ҳар йили 15 мартдан 30 июлгача, иккинчи – ҳар йили 2 сентябрдан 15 январгача. Чақирилувчилар “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасаларида тайёрланадилар. Чақирувга доир қолган бошқа шартлар деярли ўзгаргани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: