21 апрелдан “Ўзбектелеком” интернет-хизматлар тарифларини 10-марта пасайтирди

Дата: 10:37, 26-04-2017.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси 21-апрелдан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларга (ташқи канал) тарифларни 1 Мбит/с. учун $67,85гача пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу йил тарифлар ўнинчи марта туширилди. 2017-йил 1-январдан 1 Мбит/с. учун $91,07, 6-январдан $87,57, 10-январдан $86,85 ва 2-февралдан $86,11 га, 16-февралдан $80,94 га, 3-мартдан $76,61га, 30-мартдан $$76,48га, 4-апрелдан $75,80га, 6-апрелдан $71,68 га, 21-апрелдан $67,85 га туширилди”, - дейилади ширкат матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2016-йилда тарифлар ўн икки марта туширилган эди. 2016-йил январ ойидан декабр ойигача 1 Мбит/с. учун $156,24 дан $91,50 гача туширилган эди.

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси – тармоқлари билан бутун мамлакат ҳудудини қамраб олган йирик телекоммуникация операторидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: