21 февралдан Ўзбекистон Марказий банки АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан курсини кескин пасайтирди

Дата: 17:40, 21-02-2017.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – 21 февралдан Ўзбекистон Марказий банки АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан курсини бирданига 47,52 сўмга (3356,87) кескин пасайтирди, деб хабар беради сешанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олдинроқ, 24 январда банк назоратчиси курсни 14,48 сўмга (3265,54), 31 январдан 14,71 сўмга (3280,25), 7 февралдан 14,49 сўмга (3294,74), 14 февралдан 14,61 сўмга (3309,35) “туширган” эди.

Яъни сўм курси пасайиши аста секин кечаётган эди. 21 февралдан бошлаб эса Марказий банки ниҳоят курсларни унификация қилиш тарафга дадил қадам қўйди.

Буни тушуниш мумкин.

Ҳукуматнинг валюта сиёсатини либерализация қилиш қарори президент томонидан тасдиқланган ва у босқичма босқич жорий этилади. Аммо “қора бозор”нинг бунга реакцияси қандай бўлиши муҳим масалалигича қолмоқда.

Бу реакция маълум бўлди ҳам деса бўлади...

DollarUZ.com сайти маълумотига кўра, 25 январда $1 6860 сўмга олинган бўлса, 21 февралда 6930 сўмга алмаштирилмоқда. Яъни, деярли ҳеч нима ўзгармади.

Бундан икки хил хулоса келиб чиқади. Биринчи, банк назонратчиси “қора бозор”га ҳеч қандай таъсирга эга эмас ва у ўз қонунлари бўйича яшайди. Валютачиларни қўлга олиш билан боғлиқ барча шов-шувлар шунчаки расмиятчилик учун амалга оширилади. Агар бу, афсуски, рост бўлса, бу Марказий банк раҳбариятига обрў келтирмайди. Иккинчи хулоса: қора бозорнинг реакцияси ҳар доим вақт ўтиб юзага чиқади. Агар бу тахмин рост бўлса, реакция қандай бўлишини биз кейинги ҳафта кузатишимиз мумкин.

Шу билан бирга аҳоли ва бизнес ҳукуматнинг валюта сиёсатини либерализация қилиши қарори қачон амалга ошишини кутиб яшаши ниҳоясига етканини ҳам тан олиш керак.

Жараён бошланди...

Расмий ва қора валюта курсларини тенглаштириш мақсадида миллий валюта курсини сунъий тушириш истагини тўғри тушунса бўлади. Агар кейинги ҳафта ҳам шу динамика 50 сўм даражасида сақланиб қолса, жараён суръатлари ҳам аниқ. Лекин муаммо шундаки, Марказий банкнинг на тактика, на стратегиясини англаш амримаҳол.

Бу ҳолатдан чиқишнинг энг тўғри йўли – мақола, ОАВ чиқиш орқали банк раҳбарияти сўм курсининг эртага, индинга, бир ой, бир йилдан кейин қандай бўлишига ойдинлик киритишидан иборат. Агар у бундай қилмаса – аҳоли ва бизнес катта йўқотишда қолиб кетиши мумкин.

Бундай ҳолатдан эса яна йўқотганларнинг ўзи чиқишлари керак бўлади. Афсуски бу аниқ факт.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил октябри бошидан ноябри охиригача банк назоатчиси миллий валютанинг долларга нисбатан курсини ҳафтасига 18 сўм ва ундан кўпга, бутун декабрда 13 сўм ва ундан зиёдга пасайтириб бораётган эди.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: