21 март куни Шаҳрисабзда II Миллий либослар халқаро фестивали бошланади

Дата: 17:33, 05-03-2019.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – 21 март куни Шаҳрисабзда II Миллий либослар халқаро фестивали бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“21- 22 март кунлари Наврўзни байрами кунлари Шаҳрисабзда II Миллий либослар Халқаро фестивали ўтказилади”, - дея таъкидлади туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Таъкидландики, тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Италия модельер ва дизайнерлари ўз коллекцияларини тақдим этадилар.

Фестивал доирасида маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг мода намойишлари, дизайнерликни бошловчилар учун маҳорат дарслари, фольклор ансамбллари ва ижрочиларнинг чиқишлари намойиш этилади. Фестивалнинг ёпилиш маросимида фестивалда тақдим этилган энг яхши коллекция муаллифларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: 100dorog.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: