22-23 ноябр кунлари Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё халқаро форуми бўлиб ўтади

Дата: 17:36, 04-10-2018.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – 22-23 ноябр кунлари Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё халқаро форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Б. Иброҳимов бу ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессияси умумий муҳокамаларида баён қилди.

“Биз мақсадли амалий ишларимизнинг якуни сифатида 2018 йил 22-23 ноябр кунлари Самарқандда (ЮНEСКО талқинига кўра, кўплаб жаҳон маданиятининг “чорраҳаси”) Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё халқаро форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқдамиз”, - деб иқтибос келтиради ТИВ матбуот хизмати Ибрагимовнинг сўзларидан.

Сурат манбаи: из https://uniquehotelspa.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: