22-25 мартда бутун Ўзбекистон ҳудудида кучли ёмғир ва шамол бўлиши кутилмоқда

Дата: 15:33, 22-03-2017.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – 22-25 мартда бутун Ўзбекистон ҳудудида кучли ёмғир ва шамол бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“22-25 мартда бутун Ўзбекистон ҳудудида баъзи жойларда кучли ёмғирлар бўлиб ўтади. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/сгача кучайиши кутилмоқда”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 22-25 март кунлари республиканинг тоғли жойларида кўчки хавфи сақланиб қолади.

Бундан ташқари, 22-25 мартда Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: