22 ноябрдан Тошкентда совуқ сув учун янги тарифлар жорий этилмоқда
Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – 22 ноябрдан Тошкентда совуқ сув учун янги тарифлар жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкент ш. ҳокими маъмуриятининг Бош молия бошқармаси томонидан 2018 йил 6 ноябрда тасдиқланган 15-сонли декларация асосида 22 ноябрдан Тошкентда совуқ сув учун янги тарифлар жорий этилмоқда”, - дейилади “Сувсоз” корхонаси матбуот хизматининг хабарида.
Хусусан, 22 ноябрдан аҳоли учун бир куб метр совуқ сув нархи ҚҚСсиз 280 сўм, канализация хизматлари нархи эса ҚҚСсиз 235 сўм этиб белгиланди.
Бундан ташқари, Тошкент ҳокимининг 12 январдаги қарори билан Тошкент истеъмолчилари учун ичимлик сувига ҳар бир куб метри учун 100 сўм миқдорида махсус устама белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда бир куб метр совуқ сувнинг нархи 245 сўм, канализация хизматлар баҳоси 210 сўмни ташкил этади.
Сурат манбаи: https://vezha.vn.ua


