23-24 июнда бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда
Дата: 17:00, 21-06-2017.
Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – 23-24 июнда бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с кечайиши кутилмоқда.
23-24 июн кунлари Самарқанд, Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.
23-25 июнкунлари эса республиканинг тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи бор.


