23 августда ўзбек олимпиа делегацияси Тошкентга учиб келади

Дата: 14:12, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – 23 августда ўзбек олимпиа делегацияси Тошкентга учиб келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Anons.uz нашри хабарида айтилишича, “Ўзбекистон делегацияси Рио-де-Жанейродан учиб кетган ва тошкент вақти билан соат 20.00да маҳаллий “Тошкент-3” аэропортига етиб келади”.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон олимпиа термаси 207 мамлакат орасида 21 ўринни ва МДҲ мамлакатлари орасида 2-ўринни эгаллади. Жамоа 13 медални қўлга киритди. Булардан 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медаллардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: