23-Халқаро OGU-2019 кўргазмаси май ойида Тошкентда бўлиб ўтади

Дата: 09:04, 15-03-2019.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – "Ўзбекистон нефть ва гази - Oil & Gas Uzbekistan 2019» (OGU-2019) 23-халқаро кўргазмаси май ойида Тошкентда бўлиб ўтади, - деб хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистоннинг нефтгаз тармоғида катта воқеа - 23-Халқаро кўргазма ва конференция OGU-2019 15-17 май кунлари "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтади”, – дейилади “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, кўргазмада 14 давлатдан 74 компания иштирок этади: Австрия, Озарбайжон, Германия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Монако, Россия, Сингапур, Туркия, Ўзбекистон, Украина ва Швейцария.

Кўргазмада геология ва геофизика, нефт ва газ қазиб олиш, транспортировка қилиш ва сақлаш, нефть ва газни қайта ишлаш, нефть ва газ кимёси, саноат ва экологияси ва ёнғиндан ҳимоялаш, меҳнат муҳофазаси, автоматлаштириш ва асбобсозлик, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда энергетик ва электротехник жиҳозлаш каби мавзуларни бирлаштириш қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, OGU – минтақадаги нефть-газ тармоғидаги асосий воқеалар учун халқаро платформадир. Кўргазма ва конференция ҳар йили нафақат нефть ва газ ишлаб чиқаришда, балки ускуналар ва инфратузилмани ривожлантиришда шерикларни тўплайди.

Сурат манбаи: topwar.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: