24-25 декабрда Душанбеда тожик-ўзбек маслаҳатлашувлари ўтказилади
Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ - 24-25 декабрда Душанбеда тожик-ўзбек маслаҳатлашувлари ўтказилади, деб хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Душанбе ва Тошкент ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар 24-25 декабрда Душанбеда бўлиб ўтади”,- деб хабар қилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Делегацияларни ташқи сиёсий муассасалар раҳбарлари ўринбосарлари бошқаради.
Эслатиб ўтамизки, олдинроқ икки мамлакат ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар Душанбеда 17-18 декабрда ўтказилиши режалаштирилган, лекин томонларнинг ўзаро келишувига кўра бошқа муддатга кўчирилган эди.