24-26 октябрда Япония бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 10:14, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 24-26 октябрда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Япония бош вазири Шиндзо Абэ расмий ташриф билан республикада бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришга оид кенг кўламли масалаларни, минтақавий ва халқаро сиёсатга доир долзарб муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган”, – деб таъкидлашди ўзбек давлати раҳбари матбуот хизматида.

Ташриф якунлари бўйича томонларнинг Қўшма баёноти қабул қилиниши, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа кўплаб ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: