25-26 апрелда Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда

Дата: 15:10, 24-04-2015.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – 25-26 апрелда Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, лекин ҳаво ҳарорати 15° пастга тушмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“25 апрелда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 26 апрелда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг етзлиги 15-20 м/секундгача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кундузи 15-17° пасаяди”, - дейилади Ўзгидромет хабарида.

Бундан ташқари, 26-27 апрелда мамлакатнинг тоғолди ҳудудларида сел келиши ҳавфи бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: