25 апрелдан бошлаб Beeline Ўзбекистонда “Полкдошга қўнғироқ” анъанавий акциясини ўтказади
Тошкент. 18 апрель. ЎзТАГ – Энг йирик уяли алоқа оператори “Beeline” (Unitel МЧЖ ва Бузтон ҚК) 25 апрелдан 10 майгача Ўзбекистоннинг барча вилоятларида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган “Полкдошга қўнғироқ” анъанавий акциясини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бутун мамлакат бўйлаб фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 69-йиллиги муносабати билан фронтовиклар ҳамда фронт орти меҳнаткашлари учун байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Unitel‘нинг ҳудудий филиаллари ушбу тантаналар доирасида “Полкдошга қўнғироқ” акциясини ўтказиш ташаббуси билан чиқдилар. 25 апрелдан 10 майга қадар Beeline‘нинг 20 шаҳардаги 27та савдо ва хизмат кўрсатиш барча офисларида – Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Гулистон, Самарқанд, Жиззах, Қарши, Термиз, Бухоро, Навои, Нукус, Урганч, Денау, Ғиждувон, Зарафшон, Шахрисабз, Ангрен ва Марғилон шаҳарларида Beeline мобил сўзлашув пунктлари очилади, у ердан фахрийлар дунёнинг исталган нуқтасига бепул қўнғироқларни амалга оширишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Полкдошга қўнғироқ” акцияси Ўзбекистонда 2009 йилдан бери ўтказиб келинмоқда.
ООО Unitel – “ВымпелКом” ОАЖ Ўзбекистон ҳудудида “Beeline” савдо белгиси остида уяли алоқа хизматлари кўрсатувчи шўъба корхонаси. 2013 йил якунлари бўйича компания абонентлари сони 10,518 млн кишига тенг.