25 декабрда Мустақиллик майдонида Ўзбекистоннинг асосий янги йил арчаси очилади

Дата: 10:38, 18-12-2015.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Кейинги жума куни, 25 декабрда Тошкент марказидаги Мустақиллик майдонида Ўзбекистоннинг асосий янги йил арчасини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

“Мустақиллик майдонида Ўзбекистоннинг ҳар йили Янги йилни байрам қилиш арафасида очиладиган асосий янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланди. Ҳозирда майдонда ёғоч майдонча ўрнатиш ишлари бўлиб ўтмоқда”, - дейилади хабарда.

Арчанинг узунлиги 22 метр бўлиши кутилмоқда. Бу иш билан ноёб крандан фойдаланган ҳолда кранчи-альпинистлар бригадаси шуғулланмоқда. Арчага 10 мингдан ошиқ ўйинчоқлар осилади.

Бундан ташқари, пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати маълумотларига кўра, арчалар Хадра майдони ва Алгоритм мавзесида ҳам ўрнатилади.

Эслатиб ўтамизки, ҳар йили Мустақиллик майдонида янги йил концертлари ва бошқа байрам тадбирлари ўтказилади. Уларга кунига 60-70 минг киши ташриф буюради. Ўтган йили Тошкентда янги йил байрамлари 28 декабрдан 5 январагача давом этган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: