25 октябрда Тошкентда ШҲТ Олий судлари вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 17:06, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“25 октябр куни Тошкент шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг Олий суд раислари Ўн иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар делегациялари ШҲТ доирасидаги кўптомонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашадилар.

Бундан ташқари, йиғилиш якунида қўшма баёнот имзоланиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: