26-28 январ орасида Тошкентнинг уч туманида совуқ сув ўчирилади
Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – 26 январ соат 05.00дан 28 январ соат 05.00гача Тошкентнинг уч туманида совуқ сув ўчирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ҳокимияти матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Сувсоз” ДУК корхонаси шаҳар сув таъминоти мижозларини 26 январ соат 05.00дан 28 январ соат 05.00гача совуқ сув бўлмаслиги ва сув тармоқларида босим камайиши ҳақида хабардор қилади”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳолат Боғишамол кўчасидан Янгишаҳар кўчасигача участкада янги автомобиль йўлининг қурилиши ҳамда Бўзсув анҳори орқали кўприк қурилиши билан боғлиқ.
Бундан ташқари, Бўзсувнинг асосий сув қувурлари иншоотларида сув қувурлари қайта уланмоқда.
“Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи автомашиналар йўлланади”, - деб таъкидланади хабарда.
Хусусан, қуйидаги жойларда сув бўлмайди:
Олмазор туманида – Б-1 мавзеси: Чустий маҳалласи, Б-3 мавзеси: Алишер Навоий маҳалласи, Ц-17/18 мавзелари: Себзор, Янги Себзор, Тахтапул, Беруний майдони, Хончорбоғ, Алоқа, Фаробий, Чимбой-2, Қорасарой, Гузарбоши, Қўштут, Аллон, Эски шаҳар, Қумлоқ, Хофиз Кўҳакий, Абу Бакир, Истиқлол маҳаллалари, Чиғатой дарвоза маҳалласининг Абдулла Қодирий кўчаси Себзор кўчасидан Фаробий кўчасигача қисми, Фаробий, Мирзо Ғолиб, Беруний кўчалари, Талабалар шаҳарчаси.
Шайхонтоҳур туманида – Ц-26-28 мавзелари: Гулобод, Боғкўча, Сархумдон, Қоратош, Чақар, Чорсу, Янги Камолон, Хувайдо, Гулбозор, Сузукота, Исломобод, Оқлон, Шофайз, Янгишаҳар, Обиназир, Кохота, Ўзбекистон, Тахтапул, Катта ҳовуз маҳаллалари, 1-болалар юқумли касалликлар шифохонаси, Навоий кўчаси Самарқанд дарвоза кўчасидан Термиз кўчасигача, 1-шаҳар клиник шифохонаси ва туғруқхона, Давлат цирки, Чорсу бозори, «Жар» спорт мажмуаси, Аброр Ҳидоятов театри, Миллий академик драма театри.
Юнусобод туманида – Жомий маҳалласи, Нақшбандий, Мукаррама Турғунбоева, Миртемир, Тахтапул дарвоза, Боғча, Боғиравон, Гулғунча, Аваз Ўтар кўчалари, Бўзсув маҳалласи: Боғишамол кўчасидаги №2, 2а уйлар, Мингўрик кўчасининг 1- ва 2-тор кўчалари, Обод маҳалласи, Наманган, Боғишамол, Қизилқўрғон, Ўртасарой, Машинасозлар, Гулбоғ, Чаманзор кўчалари тор кўчалари билан.
Қуйидаги ҳудудларда сув босими пасаяди:
Олмазор тумани – Бобожонов, Нодира кўчалари.
Шайхонтоҳур тумани – Ц-15, Бешёғоч мавзеси, Кохота маҳалласи, 3-туман иситиш қозонхонаси.
Юнусобод тумани – 4-туман иситиш қозонхонаси.
Учтепа тумани – 5-туман иситиш қозонхонаси, Шайхзода, Фарҳод, Қурилиш, Лутфий кўчасининг Фарҳод кўчасидан Ҳирмонтепа кўчасигача қисми, Ҳирмонтепа кўчаси Фарҳод кўчасидан Ширин кўчасигача.