26 майдан бошлаб Қозоғистонга ЕОИИ автомобиллар олиб киришга чеклов ўрнатилади

Дата: 16:00, 22-05-2015.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Қозоғистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИҲ) автомобиллар олиб киришга чеклов 2015 йил 26 майдан бошлаб амал қила бошлайди, деб хабар беради Қзоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

Бу чоралар ҚР Инвестициялар ва тарақиёт вазирлигининг 2015 йил 26 мартдаги “ҚР йўллари бўйлаб ҳаракатланиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг русхсат берилган кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 342 сони буйруғи билан киритилмоқда.

Хужжатга мувофиқ, транспорт воситаларининг рухсат бериладиган ўлчами ва оғирлиги бўйича кўрсаткичлари, экологик тоифалар бўйича талаблар, шунингдек, автомобилларнинг конструктив кўрсаткичлари бўйича талаблар жорий этилмоқда.

Автотранспорт воситаларининг ўлчам кўрсаткичлари ва бошқа ҳажмлари қуйидаги кўрсатилганлардан ошиқ бўлмаслиги зарур (метрда). Узунлиги: юк, ихтисослашган ва махсус автомобиллар учун – 12 м; прицеплар учун – 12 м; икки ўқли автобуслар учун – 13,5 м.

M1 тоифасидаги автотранспорт воситалари (енгил автомобиллар) ҚР ҳудудида фақат АВС тормоз тизими, олдинги хавфсизлик ёстиқчаси, ISOFIX маҳкамлаш тизими, кундузги юриш чироқлари бўлган ҳолда бирламчи рўйхатдан ўтказилади.

Ушбу буйруқ у расман эълон қилинганидан кейин 10 кун давомида, яъни 2015 йил 26 майдан бошлаб кучга киради.

Олдинроқ буйруққа мувофиқ Қозоғистонга Россия ва Беларусда ишлаб чиқарилган автоларни эркин олиб кириш таъқиқланиши хабар қилинган эди. Юқоридаги тартибга кўра эса. ЕОИИга мансуб Евро-4 экостандартига мос келмайдиган машиналарни ҳисобга олиш таъқиқланади.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил январда Қозоғистонда ЕОИИ ҳудудидан олиб кирилаётган машиналар учун чиқарилган йили ва Евро-4 экологик меъёрларига мувофиқлик талаби олиб ташланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: